Ўзбекистон бўйлаб биз билан саёҳат қилинг

Ҳурматли саёҳатчи!

Юртимизни тарихий, бой маъданий мероси билан яқиндан танишмоқчимисиз?!

Мустақил Ўзбекистонимизнинг бугунги жамоли ва кўркидан завқ олмоқчимисиз?!

Қимматли вақт ва маблағингизни ишончли мутахасислар қўлига топширинг.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар


Хизматлар: Транспорт, Гид-экскурсавод, обидаларга кириш чиптаси.
Тўлов турлари: Нақд пул, пластик карточка ва пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
Автобусда газли ва газсиз сув, иссиқ чой, кофе хизматлари ташкил этилган. Иштирокчиларнинг автобусдаги бўш вақтларини сермазмун ўтказиш учун интер-фаол метод асосида қизиқарли ўйинлар, мантиқий топишмоқлар, кино ва концерт дастурлари ҳам мавжуд.

Хизмат турлари

Транспорт

Shaherezada Sam Star Tour фирмаси саёҳат учун энг замонавий қулайликларга эга бўлган транспорт воситаларини таклиф қилади.

Joylong HKL6600C

Joylong HKL6600C

  • 2014 йил ишлаб чиқарилган
  • 17 та ўриндик
  • Кондиционер
  • Музлатгич
  • LCD, DVD
  • Микрофон
Zhontongbus LCK 6780D

Zhontongbus 6780

  • 2012 йил ишлаб чиқарилган
  • 24 та ўриндик
  • Кондиционер
  • Музлатгич
  • LCD, DVD
  • Микрофон
Yutong ZK6107

Yutong ZK6107

  • 2014 йил ишлаб чиқарилган
  • 43 та ўриндик
  • Кондиционер
  • Музлатгич
  • LCD, DVD
  • Микрофон
Yutong ZK6127H

Yutong ZK6127H

  • 2013 йил ишлаб чиқарилган
  • 49 та ўриндик
  • Кондиционер
  • Музлатгич
  • LCD, DVD
  • Микрофон

Гид-экскурсавод

Бизнинг гид ва экскурсаводлар ўзбек, тожик, рус, инглиз ва француз тилларида эркин мулоқот қилишади. Ўзбекистоннинг тарихи ва бугуни ҳақида тўлиқ ва қизиқарли маълумотлар беришади.

Меҳрибон
Меҳрибон
Лазиз
Лазиз
Илхом
Илхом
Акмал
Акмал

Ўзбекистоннинг дурдона шаҳарлари

Ташкент

Тошкент

Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент ўрта осиёнинг энг қадимий ва йирик шаҳарларидан биридир. Ер куррасининг исталган бурчагига боринг, бинолари осмонга бўй чўзган машҳур шаҳарларнинг кўчаларини айланинг, Тошкентдагидек осудалик, бағрикенгликни ва ажойиб меҳрни ҳис этиш қийин. Шунданми, Тошкентга бир келган одам яна келишни хохлайди. Ҳар бир инсон ҳам, ҳатто қушлар ҳам тинч, меҳр кўрган жойга интилади. Тошкентга лайлаклар қайтгани ҳам шу муҳаббатдан. Ҳасти Имом масжидининг миноралари узра улар қанот қоқмоқда. Мустақиллик майдонининг Эзгулик аркасида, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ҳам тинчлик элчилари Лайлак ва Турналар намоён. Мустақиллик майдонидаги она ва болага ўрнатилган ҳайкал – ўзбек халқи қалбининг ифодасидир.

Самарқанд

Самарқанд

Самарқанд дунёнинг энг қадимий ва навқирон шаҳри. 2700 йилдан зиёд тарихга эга бу мукаддас замин минг – минг йиллар давомида ўзининг бетакрорлиги билан бутун дунё аҳолини лол қолдириб келмоқда. Ўзининг бебахо хавоси, шифобахш сувлари, кўркам ва қадимий бинолари, тарихи, маъданияти, санъати, урф-одатлари, ҳалқининг меҳмондўстлиги билан бутун жаҳон шаҳарлари ичра беқиёсдир. Самарқанд инсоният тақдиридаги буюк хизматларини назарда тутиб «Боқий шаҳар» мақоми берилган. Буюк Соҳибқирон Амир Темур суйган Самарқанд «Ер юзининг сайкалидир». Амир Темурнинг салтанати пойтахти сифатида Самарқанд жаҳонга машхур бўлди. Шарк ва Европа давлатлари билан савдо алоқаларини ўрнатган Самарқандда кўплаб хашаматли меъморий иншоотлар қурилган.

Бухоро

Бухоро

Бухоро шаҳри шарқнинг қадимий ва машҳур шаҳарларидан бири бўлиб, ислом динининг ўчоғи ҳисобланади. «Буюк ипак йўли»да жойлашган Бухорода савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, шишасозлик, кандакорлик, бадий каштачилик ривожланган. Бухоро сўзининг маъноси «Бухдод-худонинг назари тушган жой» маъносини билдириб, бу заминда ислом оламидаги машҳур ва буюк шахслар, азиз авлиёлар дунёга келган.
Етти пирлар макони бўлган Бухоро ўрта асрнинг 140 дан зиёд архитектура ёдгорликларини ўзида сақлаган шахардир. Бутун дунё сайёҳларини лол қолдираётган бу шаҳар очиқ осмон остида жойлашган музей шаҳардир. Бу шаҳарни кўриб, саёҳат килаган ҳар бир инсон ўзининг ҳайратини яшира олмайди.

Хива

Хива

Хива жуда кўп меморий ёдгорликларга бой қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, ўрта аср шарқ меъморчилигининг тенгсиз жавоҳиридир. Ривоят қилишларига кўра Хива шаҳрига Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом асос солган. Шаҳар Буюк Ипак йўлида жойлашгани учун у ерда савдогарлар тез-тез бўлишиб туришади. Шаҳарга тушиб, унинг чуқур қудуғидан чиқаётган обиҳаётдан баҳра олган йўловчилар ҳайратдан «Хей-воҳ» деб юборишган. Буни ўзларича талқин қилган маҳаллий аҳоли шаҳарни «Хей-воҳ», «Хайва», «Хивақ» деб атала бошлашган. Шаҳар меъморий ансанбили яхлитлиги жиҳатидан Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ансанбилнинг ичида дастлаб Ичан Калъа яъни ички қалъа «Шаҳристон» бунёд этилган. Ичан Калъа-хон саройи, аслзодалар яшайдиган маскан, мақбара, мадраса, масжидлар жойлашган.

Нурота

Нурота

Кўҳна ва мўйсафид Нур шаҳри хусусида кўплаб ривоятлар тўқилган. Уларнинг қариб барчасида нуроталикларнинг "Каъба"си ҳисобланмиш муқаддас чашма улуғланади. Денгиз сатҳидан 524 метр баландликда жойлашган чашма бутун Ўзбекистон халқининг ардоқли гўшасидир. Унинг ғаройиб, мўжизали қудрати олдида лол қолади киши. Эрталабки қуёшнинг шаффоф нури тасирида чашма узра бамисоли кўзгудан акс этаётган беҳисоб сержило нурлар барчани, сеҳрлаб, худдики куч-қувват ато этади. Табий-илохий Нур тасирида сув юзасига кўтарилган балиқлар ўзининг қувноқ рақсини порлаб турган нурни яна порлатади. Бу мужизалар ҳақида соатлаб кунлаб гапириш мумкин… аммо юз маротаба эшитгандан кўра бир маротаба кўрмоқ авзал!!!
Муқаддас Нур шаҳрини 3 маротаба зиёрат қилган киши “кичик хаж” савобига эга бўларкан.

Шаҳрисабз

Шаҳрисабз

Шаҳрисабз қадимий Кеш. Буюк саркарда Амир Темурни дунёга келтирган бу шаҳарда ҳамма нарса Темур номи билан боғлиқ. Мовороуннаҳрнинг кичик пойтахти, кўҳна Кеш Амир Темурнинг ғамхўрлигида дунёда машҳур шаҳарга айланди. Амирнинг буйруғи билан бу ерда энг яхши меъмор ва қурувчилар, меъморчилик безакларининг усталари юборилган, усталар турли мамлакатларнинг анъана ва тажрибаларини уйғунлаштириб, улуғвор бинолар барпо этилган. Шаҳрисабзда борган инсон ўзини тарихга тушгандек ҳис этади. Темурийлар даврида қад ростлаган Оқсарой саройи байрамона ҳукумат саройи барча бинолар ичида энг антиқасидир. Темурнинг отаси Муҳаммад Тарағай, пайғамбар авлодидан бўлмиш маънавий устози Шамсиддин кулол, Жаҳонгир мирзо ва Умаршайх мирзолар қабрлари жойлашган бу маконда Темир Темур мақбараси ҳам бор.

“Shaherezada Sam Star Tour”

«Shaherezada Sam Star Tour» туристик фирмаси 2007 йил ташкил этилган бўлиб, фирма ўзининг лицензия, гувоҳнома ва сертификатига эга. Фирма ташкил этилган йилдан бошлаб дунёнинг йирик ва ривожланган мамлакатларидан сайёҳларга сифатли туристик хизмат кўрсата бошлади. Бугунги кунда фирма Франция, Германия, Хитой, Япония, Австралия, Канада, Туркия, Россия, Қирғизистон, Қозоқистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

2011 йилдан бошлаб фирма ўз фаолиятини кенгайтириш ва маҳаллий аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш мақсадида “Маҳаллий туризм” бўлимини ишга қўйди.

Махаллий туризм бўлими жонажон Ўзбекистонимиздаги барча тарихий шаҳарлари, гўзал гўшалари, беқиёс масканлари ва бетакрор табиати қўйнига саёҳат – экскурсиялар ташкиллаштириб Ўзбекистон аҳлининг маъданий хордиқ олишларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда фирма Республикамизнинг дунё миқёсида катта аҳамиятга эга бўлган маданият ўчоғи бўлмиш Самарқанд, Бухоро, Нурота, Шаҳрисабз, Сурхон воҳаси, Азим пойтахтимиз Тошкент, манзарали Зомин, Фарғона водийси ва бошқа дам олиш масканларига саёҳат дастурларини ташкил этилган. Фирмада олий маълумотли, ўз ишининг малакали мутахассиси ва куп йиллик тажрибага эга туроператор ва гид-экскурсаводлар, жахон талабларига жавоб берувчи шинам автобуслар хизмат кўрсатади.

меню